АНАТОКСИН

АНАТОКСИН (юн. ana – қайта таъсир ва toxion — заҳар) — формалин ва 39 — 40° т-ра таъсирида заҳарли хоссасини йўқотган, лекин антигенлик хоссасини сақлаб қолган токсин. Биринчи марта француз бактериологи Г. Рамон 1923 й. да дифтерия токсинидан анатоксин тайёрлаган. Анатоксин иммун қон зардобини тайёрлашда қўлланилади. Бунинг учун Анатоксин йирик ҳайвонлар (мас, от)га такрор юборилади. Улардан олинган зардоб одамларни баъзи юқумли касалликлар (дифтерия, қоқшол ва б.) дан сақлаш ва даволашда фойдаланилади. Фаол иммунлашда қўлланилади.