АНАСТИГМАТ

АНАСТИГМАТ — тасвирнинг фақат сферик ва хроматик аберрация натижасида бузилиб чиқишинигина эмас, балки астигматизм (оптик тизимда тасвир нуқсонларидан бири) ҳодисасини ҳам бартараф қиладиган фотообъектив. Анастигматда линзалар сифатли шишадан тайёрланади. Анастигмат техник ва бадиий фотографияда, кинематографияда кенг ишлатилади.