АНАПЛАЗИЯ

АНАПЛАЗИЯ (юн. ana — тескари, plasis — тузилма) — тўқима ва ҳужайраларнинг норма ва патологияда дифференциалланмаган ҳолатга қайтиши, бунда улар ўзига хос функцияларини ўтамай қўйиб, чексиз ўсадиган бўлиб қолади, Ҳужайралар айниб, ўсма ҳосил қилаётганда рўй берувчи ўзгаришлар мажмуи, одатда, Анаплазия деб аталади. Белгилари: ҳужайра ядроларининг катталиги, шакли ва тузилиши ўзгаради, баъзан уларда бир неча ядрочалар пайдо бўлади; ҳужайраларнинг дифференциацияланиши сусаяди, физик-кимёвий ва биокимёвий хоссалари бузилади, улар тез кўпаяди ва ҳ. к.