АНАМНИЯЛАР

АНАМНИЯЛАР (Anamnia) — эмбрионал тараққиётнинг дастлабки даврида эмбрион пардалари, жумладан амниони ҳам бўлмайдиган тубан умуртқали ҳайвонлар гуруҳи. Тўгаракоғизлилар, балиқлар, сувда ҳамда қурукда яшовчиларни ўз ичига олади. Анамниялар бирламчи сув умуртқалилари бўлиб, эмбрионал ривожланиши сув муҳити билан боғлиқ.