АНАЛИТИК ТУР

АНАЛИТИК ТУР — маҳаллий аҳамиятга молик геодезик тўр. Катта масштабли съёмка ўтказиш ва муҳандисликгеодезик ишларни таъминлаш мақсадида давлат геодезик тўрини ҳосил қилувчи пунктлар асосида триангуляция ва трилатерация усуллари ёрдамида Аналитик тур ҳосил қилинади. Биринчи разрядли Аналитик турлар 1—4синфларга оид, то-монлари 2—5 км ли геодезик тўр асосида, ўлчаш хатоси т=4» гача мос бўлган силжиш (кўчиш) б-н ўлчаш асосида, иккинчи разрядлиси томонлари 0,5—3 км ли ва т=10» гача мос бўлган силжиш билан тузилади. Агар давлат геодезик тўри бўлмаса, мустақил биринчи (масштаби 1:500 да, майдони 500 км2дан катта бўлмаган) ва иккинчи (М 1:2000, майдони 100 км2дан кичик) разрядли Аналитик тур тузилади.