АНАЛЬГИН

АНАЛЬГИН (Analginum) — наркотикмас анальгетикларнинг пиразолон унумлари гуруҳига мансуб дори; оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситма туширувчи хоссага эга. Турли сабабларга кўра келиб чиққан кучсизроқ оғриқларни қолдириш, иситма тушириш, грипп, бод ва б. касалликларни даволашда ишлатилади.