АНАКСИМЕН

АНАКСИМЕН (мил. ав. 585-525) — юнон файласуфи. Милет мактаби намояндаси. Анаксимандрнинг шогирди. Унинг фикрича, борлиқнинг асоси ҳаво бўлиб, унинг қуюқлашуви ва сийраклашувидан барча нарсалар юзага келади.