АНАКСИМАНДР

АНАКСИМАНДР (мил. ав. тахм. 611 — 545) — юнон файласуфи, Милет мактаби намояндаси. «Табиат ҳақида» — дастлабки юнон фалсафий асари муаллифи. Фапеснчнг шогирди. Коинотнинг геоцентрик моделини, илк геогр. харитасини тузган. Одамнинг «бошқа турдаги ҳайвонот» (балиқлар)дан келиб чиққанлиги ғоясини баён қилган.