АНАКСАГОР

АНАКСАГОР (мил. ав. тахм. 500428) — юнон файласуфи, риёзиёт ва фалакиёт олими, Афина фалсафа мактабининг асосчиси. Худосизликда айбланган (у Куёш чўғ ҳолатидаги жисмдан иборат, деб уқтирган). Бузилмас унсурлар — нарсаларнинг «уруғ»лари ҳақидаги таълимотни илгари сурган (кейинчалик улар гомеомерия деб аталган). Унингча, олам бунёдкори ақл (нус) бўлиб, унсурларни тартибга солиб туради.