АМЁБОИД ТУЗИЛИШ

АМЁБОИД ТУЗИЛИШ — пўстсиз, бир ҳужайрали айрим сувўтларнинг тузилиши. Амёбоид тузилиш баъзи сувўтлар ва содда организмлар учун доимий ҳолат бўлса, бошқалари учун ваqnинчалик ҳисобланади. Амёбоид тузилган организмлар сохта оёқпар чиқариб силжиш қобилиятига эга. Мас, тилласимон сувўтлардан Rhizochrysis scherfelii шундай тузилган.