АМХАРА

АМХАРА, амара — Эфиопияда яшовчи халқ (21 млн. киши, 1992 и.) Амхара тилида сўзлашади, дини христиан. Амхаралар, асосан, деҳқончилик ва чорвачилик б-н шуғулланади. Уларда кулолчилик, тўқимачилик, ёғоч ўймакорлиги ривожланган.