АМУР

АМУР — қад. рим мифологиясида севги худоси. Дастлаб Амур камон ва ўқ билан қуролланган қанотли йигит сифатида, кейинчалик одамлар ва худоларни севги азобига мубтало қиладиган муғомбир бола сифатида тасвирланган. Юнон мифологиясидаги Эротта мос келади.