АМУДАРЁ ҚЎРИҚХОНАСИ

АМУДАРЁ ҚЎРИҚХОНАСИ — Амударё водийси ва унга ёндош Заунгуз Қорақуми атрофлари (Туркманистон) да жойлашган қўриқхона. 1982 й. ташкил этилган. Майд. 50 минг га. Бухоро буғуси (хонгул), жайрон, қирғовул ва б. муҳофаза қилинади хамда кўпайтирилади. Саксовулзорлар ва юлғунзорлар бор. И. т. ишлари олиб борилади.