АМУ-ЗАНГ КАНАЛИ

АМУ-ЗАНГ КАНАЛИ, Аму-Занг машина канали — Сурхондарё вилоятидаги суғориш канали. Амударё ўнг қирғоғидан, Сурхондарёнинг қуйилиш жойидан 16 км юқоридан сув олади. Амударё сувини Занг гидроузели юқори бъефига кўтариб беради. 1973 й. да қурилган. Уз. 56 км, сув ўтказиш имконияти 20 м3/с. Сувни максимал кўта-риб бериш бал. 77 м (икки босқичда). Канал таркибига иккита бир хил типдаги насос ст-ялари киради. Аму-Занг 1 насос ст-яси сувни дарёдан 500 м узунликдаги таъминловчи канал орқали олади, кўтариш бал. 33 м, 16 насос агрегати ўрнатилган, умумий қуввати 10 минг кВт; Аму-Занг 2 насос ст-ясининг сувни кўтариб бериш бал. 44 м, куввати 12,8 минг кВт. А-З. к. ишга туширилиши Сурхондарё вилоятининг жан. да Занг магистрал каналидан суғориладиган 20 минг га ерни Амударё суви билан суғориш имкониятини яратди.