АМУ-ҚОРАКЎЛ КАНАЛИ

АМУ-ҚОРАКЎЛ КАНАЛИ — Бухоро вилоятидаги канал. Амударёнинг ўнг қирғоғида Юмаланди қирлари этагидан бошланади. 1963 й. да қурилган. Уз. 55 км. Сув ўтказиш имконияти 48 м3/с Бухоро вилоятининг Олот, Қоракўл туманларидаги 50 минг га яқин ерни суғоради. Сув дарёдан махсус қазилган 2,8 км узунликдаги канал орқали бош ростлагич қурилган жойга оқиб келади ва насос ст-ялари билан кўтариб берилади. Канал бош ростлагичдан Олот насос ст-ясигача (36 км масофада) тубининг эни 5—6 м бўлган қад. дарё ўзанидан ўтади, Олот ш. ни кесиб ўтиб, чўлнинг қумли барханлари орасидан давом этади. Олот насос ст-ясида сув 8,2 м. баландликка кўтариб берилади. Аму-қоракўл канали — Қ. к. Қоракўл насос стяси билан тугайди (унга сув келадиган 16,2 км узунликдаги канал суғориладиган ҳудуддан ўтади).