АМПЛИТРОН

АМПЛИТРОН (инг. amplifi er – кучайтиргич ва… трон) — ўта юқори частотали тўлқинларни кенг полосали кучайтирадиган электр вакуумли асбоб. Магнетрон ва М-турдаги асбоб бирикмасидан иборат. М-турдаги асбоб югурувчи тўлқин лампаси бўлиб, унда электронлар кесишувчи электр ва магнит майдонларида ҳаракатланади.