АМОРФ ҲОЛАТ

АМОРФ ҲОЛАТ — модданинг конденсатланган ҳолати. Атом ва молекулалар тартибсиз жойлашганлиги туфайли модданинг физик хоссалари изотроп (барча йўналишларда бир хил) бўлиши б-н ифодаланади. Модданинг кристалл ҳолатидан фарқли равишда бунда қаттиқ Аморф ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтиш аста-секин юз беради. Битум, қаҳрабо, смола — табиий Аморф ҳолатда, оддий шиша, эритилган кварц, бакелит — сунъий ҳолатда учрайди. Кристаллар аниқ т-рада эрийди. Аморф жисмларда эса қиздириш натижасида уларнинг юмшоқлиги ортади, қовушоқлиги камая боради. Оддий шишалар учун бундай ҳолат 500—1000° да давом этади. Газ ва суюқлик ҳолатларини ҳам Аморф ҳолатга ўхшатиш мумкин.