АМНИОН

АМНИОН (юн. атшоп) , қоғоноқ — кжсак умуртқалилар (судралиб юрувчилар, қушлар, сут эмизувчилар) муртак пардаларидан бири. Амнионнинг бўлиши ёки бўлмаслигига қараб умуртқалилар 2 гуруҳга: амниотлар (юксак умуртқалилар) ва анамниялар (тубан умуртқалилар)га бўлинади. Амнион бир қанча умуртқасизлар (ҳашаротлар, чаёнлар, немертинлар)да ҳам бўлади.