АММОНИЙ ПЕРСУЛЬФАТ

АММОНИЙ ПЕРСУЛЬФАТ, NH4OSO2-O-O-SO2ONH4 — рангсиз кристалл модда, сувда яхши эрийди. Кучли оксидловчи. Саноатда тўйинтирилган аммоний сульфат эритмасини электролиз усулида анодда оксидлаш йўли билан олинади. У винил бирикмаларини полимерлашда, дезинфекциялашда, оқартирувчи модда сифатида, фотографияда, органик моддаларни оксидлашда ва б. мақсадларда ишлатилади.