АММОНИЙ ФОСФАТЛАР

АММОНИЙ ФОСФАТЛАР — ортофосфат кислота (Н3РО4)нинг бир, икки ва уч водородли аммоний гуруҳи (NH4) ra алмашган тузлари. Аммоний дигидрофосфат NH4H2PO4 — рангсиз, барқарор модда: 0° да 100 г сувда 25 г эрийди. Аммоний гидрофосфат (NH4)2HPO4 — беқарор модда, 70° да аммиак билан аммоний гидрофосфатга парчалана бошлайди, сувда яхши эрийди. Аммоний фосфат (NH4)3PO4 — беқарор модда, 20° даёқ аммиак ажратиб парчаланади. Аммоний фосфатлар фосфат кислотани аммиак билан нейтраллаш натижасида олинади. Аммоний дигидрофосфат ўғит (қ. Аммофос) сифатида, аммоний гидрофосфат эса озиқ-овқат ачитқилари сифатида ва металларни фосфатлаш мақсадида ишлатилади.