АММИАКЛИ СУВ

АММИАКЛИ СУВ — алшмакнинг таркибида 18—25% аммиак бўлган сувдаги эритмаси. Ундан суюқ ўғит сифатида фойдаланилади. Аммиакли сув аммоний сульфат, сода олиш, бўёқ моддалар и. ч. саноатида ва ўсимликларни барг орқали озиқлантиришда ишлатилади. Аммиакли сувнинг 5—10% ли эритмаси (новшадил спирт) дан тиббиётда фойдаланилади.