АМИРЛИК

АМИРЛИК — ислом мамлакатларида амир томонидан бошқариладиган мулк, вилоят. Араб халифалиги даврида бундай мулк бошлиғи халифа томонидан тайинланган ёхуд тасдиқланган. Халифалик парчалангач ҳамда 20-а. гача ҳам мустақил, ҳам вассал мулклар Амирлик деб аталган (мас, Арабистон я. о. даги Нажд, Шаммор, Асир, ҳоз. Бирлашган Араб амирликлари ва б.). Муайян давлат бирлашмасининг Амирлик деб аталиши шартли бўлиб, тарихшуносликда қабул қилинган анъанага боғлиқ (мас, Бухоро амирлиги).