АМИР АЛИ АКБАР САМАРҚАНДИЙ

АМИР АЛИ АКБАР САМАРҚАНДИЙ, Қутбул Ақтоб (16-а.) — ўзбек созанда-бастакори. «Илми одоб», «Илми ахлоқ» сингари асарлар ёзган, жуда кўп савт ва нақшларни басталаган. Мураббий сифатида эса у Маҳзумзодаи Хоразмий, Мавлоно Дарвиш Бўзгала, Мир Хокий, Мавлоно Пирмуҳаммад Кулол, Устод Тўлак Нойи, Устод Абдусаттор Қонуний, Устод Арабий Навоий, Махдумзода Котиб сингари таниқли созандаларни тарбиялаб етиштирган.