АМИР ал-МЎМИНИН

АМИР ал-МЎМИНИН (араб. мўминлар амири) — илк ислом давридаги халифаларнинг унвони. Ислом таълимотида Муҳаммад (сав) охирги пайғамбар, халифалар эса пайғамбарнинг ўринбосарлари ҳисобланади. Диний, дунёвий ва ҳарбий ҳокимият уларнинг қўлларида жамланган. Бу вазифаларни бажарувчилар «халифа», «имом», «амир» истилоҳлари ўрнига, ҳар учала мазмунни ифодаловчи ягона Амир ал-Мўминин истилоҳи билан аталган. Мазкур унвон илк дафъа Абу Бакрдан кейинги иккинчи халифа Умарга берилган, кейинги барча халифалар (Усмон, Али ва б.) ҳам шу унвон билан аталган.