АМИНОВА

АМИНОВА Азиза (1929.7.4, Андижон) — Ўзбекистон халқ артисти (1980). X. Аминованинг қизи. 1940 й. дан Андижон театрида. Тақдири фожиали аёллар ҳамда оналар образларини алоҳида маҳорат билан яратган. Асосий роллари: Нозноз («Беш сўмлик келин»), Моҳим («Тоҳир ва Зуҳра»), Қумри («Нурхон»), Санам («Азиз ва Санам»), Холисхон («Холисхон»), Ойпарча, Увайсий («Нодира»), Пошша хола («Онаизор»), Она («Дийдор») ва б. Ўзбек аёлларига хос феъл-атвор, миллий хусусиятлар орқ-али қаҳрамоннинг ички дунесини очиб бериш актриса ижро услубига хосдир. «Элюрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (2000).