АМИНОВА

АМИНОВА Хадича (1909.13.5, Андижон вилояти Жалақудуқ тумани — 1989.20.8, Андижон) — Ўзбекистон халқ артиста (1939). 1930 й. дан Андижон театрида ишлаган. Аминова 100 дан ортиқ ролларни ижро этган. Асосий роллари: Хонзода («Бой ила хизматчи»), Майсара («Майсаранинг иши»), Дилбар («Тор-мор»), Холниса хола, Бўстон буви («Шоҳи сўзана», «Аяжонларим»), Кабаниха («Момақалдироқ») ва ҳ. к. «Ўзбекфильм» киностудияси фильмларида қатнашган: Жамол опа («Фарғона қизи»), Гулсумбиби («Қутлуғ қон»), Хадича опа («Ёрқин йўл»). А. яратган образлар самимийлиги, қаҳрамон ҳиссиётининг тўла очиб берилиши билан эътиборни жалб қилади. Аминова она ролларини маҳорат билан ижро этган.