АМИН АҲМАД РОЗИЙ

АМИН АҲМАД РОЗИЙ (16 – а.) — тарихчи ва адиб. Ҳиндистонда Акбаршоҳ (1542—1605) замонида яшаган, унга атаб «Ҳафт иқлим» («Етти иқлим», 1593—94) номли китоб ёзган. Ушбу асарда Шарқ олимлари одатига бино-ан Амин Аҳмад Розий дунёни етти иқлимга бўлиб, ҳар қайси икдим, йирик шаҳар ва қишлоқлар ҳақида тарихий ва географик маълумот ҳамда шу иқлимдан етишиб чиққан йирик олимлар, шоирлар ва машҳур кишилар ҳақида маълумот берган. «Ҳафт иқлим» Шарқ тарихи ва маданиятини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Асарнинг бир қўлёзма нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақланади.