АМИЛЕНЛАР

АМИЛЕНЛАР, пентенлар — олтита изомери бўлган олефинлар қаторининг тўйинмаган углеводородлари. Оддий шароитда уларнинг ҳаммаси суюқлиқдир. Амиленлар алюминий хлорид таъсирида полимерланади. Сульфит ангидрид (SO2) иштирокида резинасимон ҳолга келади. Амиленлар полимерлари техникада кўп ишлатилади.