АМИЛАЦЕТАТ

АМИЛАЦЕТАТ, сирка кислотанниг амил эфири. Хушбўй, рангсиз суюқлик, суюқланиш т-раси — 75’, қайнаш т-раси 149,2°, зичлиги 875,3 кг/м3. Мол. м. 130,18. А. сирка кислота билан амил спирт концентрланган сульфат кислота иштирокида қиздирилганида ҳосил бўлади. Унинг изомери — изоамилацетат «нок эссенцияси» номи билан ичимликлар ва қандолат тайёрлашда ишлатилади. Техникада нитроцеллюлоза учун эритувчи сифатида (киноплёнкалар, целлулоид и. ч. да) фойдаланилади.