АМФИТЕАТР

АМФИТЕАТР (юн. amphitheatron — икки томонлама томоша) — 1) қад. Юнон ва Римда оммавий томошалар, театр спектакллари кўрсатиладиган маҳобатли бино. А. — ўртасидаги майдони эллипс шаклидаги улкан иншоот; унинг томошабинлар учун мўлжалланган қатор-қатор ўриндиқлари пастдан юқорига зина шаклида кўтарилиб боради. Амфитеатрда арклар, устунлар ва улар орасида гумбазли галереялар бўлган.