АМФИМИКСИС

АМФИМИКСИС (юн. amphi – атрофи, ёни ва mixis — аралашиш) — ўсимлик ва ҳайвонларнинг жинсий кўпайиш усули, ота ва она гаметаларининг қўшилиши орқали янги организм ҳосил бўлиши. Амфимиксиснинг жинсий кўпайишдаги шакллари хилма-хил бўлиши мумкин. Мас, тубан ўсимликларда Амфимиксиснинг изо-, гетерогамия шакллари мавжуд. Амфимиксис гулли ўсимликларда қўш уруғланиш шаклида содир бўлади.