АМЕРИКА ОВОЗИ

АМЕРИКА ОВОЗИ — АҚШ ҳукуматининг чет элларга радиоэшиттириш хизмати. Фаолиятини 1942 й. дан бошлаган. «Америка овози» эшиттиришлари қарийб 50 тилда, шу жумладан, ўзбек тилида ҳам (сўнгги хабарлар) берилади. Қабул қилиб, қайта эшиттириш радиостанциялари АҚШнинг ўзидан ташқари Буюк Британия, ГФР, Греция ҳудудида, Осиё ва Африканинг бир қатор мамлакатларида жойлашган.