АМЕНХОТЕП IV

АМЕНХОТЕП IV — Миср фиръавни (мил. ав. 1368—1351), Аменхотеп III ўғли. Фива кохинлари ва эски зодагонларнинг қудратини синдириш мақсадида диний ислоҳчи сифатида чиқиб янги давлат дини — маъбуд Атонга сиғинишни жорий этган ҳамда Ахетатон ш. (ҳоз. Амарна)ни давлат пойтахти қилган, ўзига Эхнатон (айнан «Атонга хуш келувчи») исмини қабул этган.