АМЕНЕМХЕТ I — Миср фиръавни (мил. ав. тахм. 2000—1970), 12-сулола асосчиси. Марказлашган давлат ҳокимиятини кучайтириш йўлида курашган. Ўғли Сенусертга бағишланган «Панднома»си сақланган.