АМЬЕН

АМЬЕН — Франция шим. даги шаҳар. Сомма дарёси бўйида. Сомма департаментининг маъмурий маркази ва Пикардия тарихий ўлкасининг энг катта шаҳри. Аҳолиси 136 минг киши (1990). Т. й. тугуни. Тўқимачилик саноати (ипгазлама, духоба ва трикотаж тўқиш), металлургия, машинасозлик ва кимё з-длари бор. Қадимда Амьен (Самаробрива) да галларнинг амбиан қабиласи (шаҳар номи шундан) яшаган. Амьен тарихий воқеаларга бой. Шаҳар 2-жаҳон уруши даврида қаттиқ шикастланган. Уни қайта тиклашда тарихий қиёфаси асраб қолинган. Францияда энг катта Нотр-Дам готика собори (13—15-а. лар) ҳамда 13—18-а. ларга оид бошқа меъморий ёдгорликлар сақланган.