АМБЛИОПИЯ

АМБЛИОПИЯ (юн. amblys — ўтмас, заифлашган) — кўз оптик системаси, тўр пардаси ёки кўрув нерви толасининг бир ёки икки томонлама шикастланиши натижасида кўришнинг пасайиши. Шикастланиш кўрув анализаторининг кўз косасидан бошлаб то бош миягача бўлган йўлларидан қайси бирида содир бўлган бўлса, шунга қараб Амблиопиянинг турли шакллари юзага келиши мумкин. Мас, шикастланиш хиазма, кўрув йўли ва пўстлоқ ости кўрув марказларида юз берган бўлса, гемианопсия руй беради. Бунда бемор икки кўзи билан Караганда шаклларнинг фақат ярмини, яъни ё ўнг ёки чап томонини кўради.