АМБИВАЛЕНТЛИК

АМБИВАЛЕНТЛИК (лот. ambo – иккала ва valentia — куч) — кишида бирбирига қарама-қарши ҳиссиётнинг юзага келиши. Мас, баъзан кишида айни бир нарсага нисбатан ҳам меҳр, ҳам нафрат ифодаланади. Бундай ҳиссиётларнинг юзага келиши кишига таъсир қиладиган ҳодиса ва нарсаларнинг турли-туман тарзда содир бўлиши ва б. сабаблар билан боғлиқдир.