АМБИСТОМАСИМОНЛАР

АМБИСТОМАСИМОНЛАР (Ambystomafidae) — думли амфибиялар оиласи. 35 тури бор. Шим. Америкада тарқалган. Фақат 1 тури Таиланд ва Дирма тоғларида учрайди. Амбистомасимонларнинг бўйи 30 см ча, саламандрага ўхшайди. Сувга яқин зах жойларда яшайди, лекин тухумини баҳорда сувга қўяди. Амбистомасимонлар тухуми урғочисининг жинсий йўлларида уруғланади. Мармар А. эса тухумини қурукликка қўяди, урғочиси тухумини итбалиқ чиққунча кулча бўлиб ўраб ётади. Тухумдан чиққан итбалиқпар ёмғир б-н сув ҳавзасига оқиб боради. Бир неча ойдан кейин метаморфозга учраб ёш Амбистомасимонларга айланади ва қуруқликка чиқади. Амбистомасимонлар умурткасиз ҳайвонлар билан озиқланади. Кенг тарқалган йўлбарс A. (Ambystoma tigranum)нинг уз. 28 см га етади. Йўлбарс Амбистомасимонлар личинкаси метаморфоз лаёкатини йўқотган, итбалиқлик даврида балоғатга етади ва купая олади. Унинг бу неотеник итбалиғи аксолотль (сув ўйинчоғи) дейилади. Бошқа Амбистомасимонлар ҳам неотения хусусиятига эга. Амбистомасимонларнинг 5 тури ва кенжа турлари Халқаро Қизил китобга киритилган.