АМБАРЦУМЯН Виктор Амазаспович

АМБАРЦУМЯН Виктор Амазаспович (1908—Тифлис—19%) — арман астрофизиги, акад. (1953), Арманистон ФА акад. (1943), президента (1947-93). ЛДУ астрономия расадхонаси директори (1938 й. дан). Бюракан астрофизика расадхонаси ташкилотчиси ва директори (1946 й. дан). Назарий астрофизика асосчиларидан бири. Илмий ишлари юлдузлар ва галактикалар космогониясига, юлдузлар динамикасига, нестандарт юлдузларга, газ туманликларига оид. Амбарцумян галактиканинг тузилишини ўрганишда янги йўналиш очиб берди, Сомон йўли таркибида янги хил юлдуз тизимлари борлигини (1947) аниқлади, уларни юлдуз ассоццациялари деб атади.