АМАРАВАТИ

АМАРАВАТИ — Ҳиндистондаги шаҳар, Маҳараштра штатининг шим.шарқида. Аҳолиси 434 минг киши (1991). Пахтачилик р-нининг савдо маркази. Пахта тозалаш, ёғ з-длари, Амараватининг йўлдош шаҳри Баднерада ип газлама корхонаси бор. Ҳиндистонда қадимда энг катта мемориал иншоот ҳисобланган ступанинг қолдиклари сақланган (дастлабки биноси мил. ав. 2-асрда курилган). Амараватида ишланган рельефлар машҳур.