АЪМАҚ БУХОРИЙ (тахаллуси; асл исми Абу Нажиб Шаҳобиддин) (? — Бухоро — 1148) — шоир. Бухоро ва Самарқандда таҳсил кўрган. Қорахонийлар capoйида хизмат қилган. Араб ва форс тилларида ижод этган. Амир уш-шуаро (шоирлар амири) унвонига сазовор бўлган. Шеърлар девони сақланмаган. 37 қасидасидан парчалар ва 7 рубоийси турли мажмуа ва тазкиралар орқали етиб келган. Қасидаларида Адиб Собир Термизий ва Масъуд Саъд Салмон ижодига юқори баҳо берган. Аъмақ бухорий марсия устаси бўлган. Ўзининг «Юсуф ва Зулайҳо» достонини 2 вазнда ўқиладиган қилиб ёзган.