АМАЛИЙ ГЕОМЕТРИЯ

АМАЛИЙ ГЕОМЕТРИЯ — чизма геометрия фанининг қонун-қоидалари асосида бажарилган и. т. ишлари натижаларини қурилишда, машинасозликда, меъморлик ва б. соҳаларда қўллаш билан шуғулланадиган фан соҳаси. Умуман аналитик геом., чизма геом., дифференциал геом., проекциялаш геометрияси ва б. соҳалар қоидаларини ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида қўллаш б-н шуғулланадиган геометрияни Амалий геометрия деб юритиш мумкин.