АМАЛЬГАМА

АМАЛЬГАМА (лот. amalgama — қотишма) — симобнинг бошқа металлар б-н қотишмаси. Амальгамани сунъий йўл билан ҳам олиш мумкин. Бундай Амальгама таркибидаги симоб ва б. металларнинг миқдорига қараб, уй т-раси (18—20°)да суюқ, қуюқ ва қаттиқ ҳолда бўлиши мумкин. Амальгама металл буюмларга олтин югуртиришда, кўзгу тайёрлашда, рангли металлургия (амальгамация)да, сунъий тиш ясашда ва б. мақсадларда ишлатилади.