АЛЮМОГЕЛЬ

АЛЮМОГЕЛЬ — фаол алюминий оксид. Чиннига, айрим ҳолларда шаффоф шишага ўхшаш ғовак модда. Алюминий гидроксид ивиғини оҳиста қуритиш усули билан олинади. Алюмогель адсорбция жараёнларида — саноат газларини қуритишда (намдан тозалашда), суюқликларни рангсизлантиришда (нефтни қайта ишлаш, қанд-шакарни оқартиришда ва саноатнинг бошқа тармоқларида), катализаторлар тайёрлашда ишлатилади.