АЛЮМИНИЙ ҚОТИШМАЛАРИ

АЛЮМИНИЙ ҚОТИШМАЛАРИ — асосий қисми алюминийдан иборат қотишмалар. Алюминий қотишмалари алюминийга Си, Si, Mg, Zn, Mn, Ni, Fe, Ti ва б. элемент ларни алоҳида-алоҳида ёки маълум комбинацияда қўшиб суюқлантириш йўли билан тайёрланади. Алюминий қотишмаларига легирловчи элементлар сифатида Ni, Cr, Са ва б., қотишма хоссаларини яхшилайдиган элементлар сифатида эса оз миқдорда Na, Be, Ti, Ce, Nb ҳам қўшилади. Бу элементлар физик, кимёвий ва механик хоссалари хилмахил Алюминий қотишмалари ҳосил қилишга имкон беради. Алюминий қотишмалари енгил бўлиши билан бирга анча пухта ҳам-дир. Алюминий қотишмалари деформацияланадиган ва қу-йиладиган қотишмалар гуруҳларига бўлинади. Деформацияланадиган Алюминий қотишмалари ҳар хил ярим фабрикатлар ва буюмлар тайёрлаш, қуйиладиган А. қ. эса хилмахил деталлар қуйишда қўлланилади.