АЛЮМИНИЙ-ОРГАНИК БИРИКМАЛАР

АЛЮМИНИЙ-ОРГАНИК БИРИКМАЛАР — алюминийнинг углеводород қолдиғи билан бевосита боғланишидан ҳосил бўлган металлорганик бирикмалар. А.-о. б. да алюминий бир, икки ёки учта углеводород қолдиғи билан богланган бўлиши мумкин (RA1C12, R2A1C1, R3A1). Алюминий учалкиллар — рангсиз, кислород ва намликка ўта сезгир суюқликдир. Алюминийучметил ва учэтиллар ҳавода ўз-ўзидан ёниш, сувда портлаш хусусиятига эга. А.-о. б. алюминий-магний қотишмасига галлоидуглеводородларни, симоб-органик бирикмаларга алюминий таъсир этттириш ва б. йўллар билан олинади. А.-о. б. саноатда олефинларни паст босимда полимерлашда катализатор сифатида ва соф алюминий олишда қўлланилади. Ҳар хил реакцияларга киришиш хусусияти кучли бўлгани сабабли А.-о. б. тўйинмаган углеводородлардан спирт и. ч. да, органик кислоталар олишда, кимёвий элементларнинг органик бирикмаларини ҳосил қилишда ҳам ишлатилади.