АЛЮМИНИЙ ОКСИД

АЛЮМИНИЙ ОКСИД (гилтупроқ) , А12О3 — рангсиз кристалл модда. Суюқланиш т-раси 2050°, сувда эримайди. Алюминий оксид амфотер оксиддир (қ. Амфотерлик), концентрланган кислоталарда эриб, алюминий тузларини, ишқорларда эриб, алюминат кислота тузлари — алюминатларни ҳосил қилади. А12О3 нинг ҳар хил таркибли гидратланган (сувли) шакллари маълум. Алюминий гидроксидга гидраргилит (гиббсит) А1(ОН)3 ва сунъий йўл билан олинадиган байерит киради. Алюминий оксид алюминий олишда ишлатилади, Алюминий оксиднинг ўзи эса боксит, нефелин ва каолиндан олинади. Табиатда Алюминий оксид кристаллари корунд, ёқут ва сапфир ҳолларида учрайди; корунд ниҳоятда қаттиқ бўлганидан қайроқтош ва жилвир сифатида, ёқут ва сапфир заргарликда ишлатилади. Алюминий оксиддан ўтга чидамли материал ва буюмлар тайёрлашда ҳам фойдаланилади.