АЛОҚАБАНК

«АЛОҚАБАНК» — Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган ақциядорлик тижорат банки. 1995 й. 22 мартда рўйхатдан ўтган. Тошкент ш. да жойлашган. Қорақалпоғистон (Нукус ш.), Хоразм (Урганч ш.) филиаллари бор. Республикада асосан алоқа тармоғини қайта қуриш ва ривожлантиришга оид давлат дастурларида иштирок этади, фантехника ютуқларини ривожлантиришга кўмаклашади, давлат бюджетининг касса ижросига доир ҳисоб-китобларни молиялаштиради, мижозларга турли банк хизматлар кўрсатади. Акциядорлик капитали суммаси (млн. сўм, 1997 й. 1 янв.) 42,3, захира капитали 10,5, берилган кредитлар 136,9, кўрилган йиллик фойда 67,8; жами активлари 724,1.