АЛО ул-БУХОРИЙ

АЛО ул-БУХОРИЙ, Алишоҳ ибн Муҳаммад ибн Қосим (13-а. Бухоро) — мунажжим. Таржимаи ҳоли ҳақида тўла маълумот йўқ. Бирмунча вақт Хоразмда тургани учун Хоразмий нисбаси билан ҳам машҳур. Ало ул-бухорий-Б. юлдузлар ҳаракатига оид «Зижи шоҳий» номли жадвал яратган. «Умдат илҳония» («Илҳонийлар таянчи») асари билан ном қозонган. Унда илми нужум (астрология) соҳасида ўз даврида олинган натижалар умумлаштирилган.