АЛЬМЕРИЯ

АЛЬМЕРИЯ — Испания жан. даги шаҳар ва Ўрта денгиз соҳилидаги порт. Андалусия мухтор вилоятида. Альмерия про-винциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 154,3 минг киши (1991). Альмерия ор-қали темир ва қўрғошин рудалари, олтингугурт, қ. х. маҳсулотлари четга жўнатилади. Вино саноати ривожланган; мусиқа асбоблари ишлаб чиқарилади, чарм пойабзал, целлюлоза-қоғоз, цемент саноати корхеналари бор. Меъморий ёдгорликларидан араблар қурган Ал-Қасаба қалъаси (8—11-а. лар), шунингдек 15-а. да қурилган собор сақланган.